empty
 
 
Форекс-трейдингнинг барча ранглари

Форекс-трейдингнинг барча ранглари

Форекс бозорида трейдинг аллақачонлардан бери валюталар курслари фарқида оддий чайқовчилик қилидан қолди. Бизнинг давримизда классик инвестиция киритиш Форекс-бозорида мустаҳкам ўрнашибгина қолмай, балки "инвестициялар" тушунчаси доираларининг ўзи ҳам кенгайиб кетди. Бугунги кунда компьютери ва Интернетга кириш имконияти бўлган ҳар бир киши трейдингнинг ПАММ-тизими ва InstaCopy-тизими каби технологиялари воситасида натижа учун тўла мустақил жавоб бериб ҳам, тажрибали ва муваффақиятга эришган трейдерларнинг хизматларидан фойдаланиб ҳам Форексда савдо қилиши мумкин. Қандай тизим бўйича ишлаш кераклигини танлаш учун тизимлар ўзаро турдош бўлсалар ҳам, бироқ трейдинг фалсафасининг ўзи бир-биридан фарқ қилади. Трейдер ПАММ-тизим иштирокчиси бўлиб ўзи танлаган бошқарувчи трейдернинг савдосига маблағларни инвестициялайди ва унинг савдоси самарадорлигига боғлиқ ҳолда комиссия олинган ўз фойдасини олади. InstaCopy тизимига обуна бўлишда трейдерга ҳақиқий вақт режимида у ёки бу муваффақиятли трейдернинг инвестор томонидан нусхасини кўчириш учун танлаб олинган битимлари тақдим этиди. Шундай қилиб, трейдер мустақил равишда, лекин анча тажрибали ва самарали бошқа трейдернинг андозаси бўйича савдо қилади. Бу ҳолда трейдинг билан параллел равишда ўқитиш жараёни ҳам кечади, битимларни амалга оширишнинг тамойилларини аста-секин тушуна бориш ҳам келади. Бироқ InstaCopy тизими иштирокчисининг савдога сарфлайдиган вақти ПАММ-тизим иштирокчиси сарфлайдиган вақтдан анча кўп бўлади.



Агар Сиз классик мустақил трейдингдан четлашишга ва мазкур тизимлардан биридан фойдаланишга қарор қилган бўлсангиз, у ҳолда даставвал ўзида мазкур тизимларнинг борлиги тўғрисида маълум қилиб қолмай, балки тизим ичидаги ишларнинг ишончлилиги ва сифатини таъминлаши тўғрисида ҳам хабар берувчи брокерни танлаш зарур. Бундан ташқари, брокер йирик компания бўлиши керак, чунки фақат йирик брокерларгина зарур ҳажмдаги тредйер базаси бўлиб, ундан ПАММ ёки InstaCopy-тизимларининг ҳар бир иштирокчиси ўзига бошқарувчи трейдерни танлаб олиши ёки битимларидан нусха кўчириб олиш трейдерни танлаб олиши мумкин. ПАММ-тизим анча катта машҳурликка эришишга улгурди: мазкур тизимни бутун дунёдаги камида 10 та йирик Форекс-брокерлар таклиф этишади. InstaCopy-тизимига келсак, бу тизим яқинда пайдо бўлди ва биринчи марта халқаро InstaTrade брокери томонидан 2012 йилнинг бошида тақдим этилди. Айни пайтда, InstaCopy билан ишлашнинг тўла функционал версиясини ва ишлашнинг кенг имкониятларини фақат InstaTrade компанияси таклиф этмоқда. Шунингдек, InstaTrade брокер биринчилар қатори ПАММ-тизимни ишга туширди, бу тизим рақобатга қарамай ўз мижозларига мазкур хизматни таклиф этувчи бошқа брокерлар ичида алоҳида ажралиб туради. Шундай қилиб, агар Сиз трейдинг том маънода инвестициялар тушунчасига жавоб бериши керак, деб қарор қилган бўлсангиз, у ҳолда Сиз InstaTrade компаниясини танланг.

Бировнинг омади келганига боғлиқ бўлиб қолишни истамаганлар учун InstaTrade брокер бошқа яна ҳам қизиқарли ва ноёб тизимни — бинар опционлардан кун ичида савдо қилиш тизимини таклиф этади. Бинар Форекс-опционлар валюта бозорида классик молия воситалари билан савдо қилишдан таваккалчиликларнинг шаффофлиги билан анча ажралиб туради. Биржа деривативини сотиб олишда мумкин бўладиган йўқотишлар, унинг қийматига тенг, фойда эса битимни тузиш олдидан осонгина ҳисобланади. InstaTrade компанияси опционнинг минимал қиймати 1 USD, 11 та валюта воситалари бўйича ортишга ва пасайишга битимлар тузишни таклиф этади. Кун ичида сотиб олиган опционлар миқдори ҳеч нарса билан чекланмаган, соф фойда эса инвестиция қилинаётган маблағларнинг 80%ини ташкил этиши мумкин. Опционларда савдо қилишнинг моҳияти оддий: агар битим ютуқ берадиган бўлса, у ҳолда Сизнинг савдо ҳисоб-варағингизга битимнинг тўлиқ қиймати фойда билан бирга қайтиб келади, агар ютқизилса - ҳисоб-варағидан опционнинг фақат қиймати ҳисобидан чиқарилади. Сизнинг зарарларингиз доим мукофотнинг катталиги билан чекланади, бу эса ҳаражатларни назорат қилишга ва хатарларни бошқаришга имкон беради.

Шундай қилиб, замонавий трейдер кунларини ва кечаларини терминал олдида ўтказиши шарт эмас – аксинча, кўпроқ бўш вақт ажратиб, ўзи дам олаётганда пуллари ишлайдиган ҳақиқий инвестордек ўзини сезиши мумкин.

Honk Kong Business Magazine, 2012 йил, Ноябрь
Орқага

Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.