Шунингдек қаранг
Евро Индекси — бу жаҳондаги бешта асосий валюталар (USD, GBP, JPY, CHF ва SEK) курсларининг Еврога нисбатан ўзгаришининг ўртача кўрсаткичи. Евро индекси 2006 йил 13 январда киритилган, NYBOT биржасида котировка қилинади. Евро Индекси халқаро молия бозорлари иштирокчилари учун ягон европа валютасининг жорий қиймати "эталони" бўлиб ҳисобланади.
EURx = 34.38805726*EURUSD^(0,3155)*EURGBP^(0.3056)*EUR/JPY^(0.1891)*EURCHF^(0.1113)*EURSEK^(0.0785)
EURindex компьютер индикатори Forex бозорининг асосий валюта жуфтликларида нархларни ўзгариши билан кузатиладиган Евро Индексидаги нарх ўзгаришларини яққол аниқлашга имкон беради.
Савдода Евро Индекси MetaTrader учун индикаторни амалий қўлланиш нуқтаи назаридан (EUR/USD жуфтлиги каби, валюта бозорининг бошқа активларини ҳам), индикатордан фойдаланишнинг икки йўналишини ажратиш мумкин: индикатор чизиғининг ўртача сирпанувчи нарх қийматлари билан кесишиш ва индикаторнинг нарх билан дивергенциясини аниқлаш.